Имомали Раҳмон ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Халқ маслаҳатаи раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатида икки томонлама муносабатлар ривожига урғу бердилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишча, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун телефон орқали суҳбатидда икки томонлама ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилиб, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедовнинг жорий йил 10-11 май кунлари Тожикистонга амалга оширган ва ташрифи якунларига ҳар икки томон алоҳида эътибор қаратдилар.
Учрашувда икки давлат расмийлари томондан имзоланган икки томоналма келишувлар пакети Туркманистон ва Тожикистон ўртасидаги муносбатларни ривожланиришга янги суръат бағишлаши таъкидланди.
Турманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов шунингдек Имомали Раҳмон ва унинг ўғли Душанбе шаҳри мери Рустам Имомалини Ашхободдга ташриф буюришга таклиф қилди.
Телефон суҳбатида, Туркманистон олий даражали делегацияси жорий йил Душанбеда бўлиб ўтиши кутилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларнинг маслаҳат учрашувида ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлати йиғилишида иштироес этиши ҳам қайд этилди.