Тожикистон Россияда ўз фуқароларини оммавий ҳибсга олишини текширишни талаб қилди
Тожикистон ҳукумати Россия хавфсизлик кучлари томонидан бу мамлакта фуқароларининг оммавий ҳибсга олиниши ва депортация қилинишини текширишни талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода россиялик ҳамкасби Владимир Колоколцевга йўллаган мактубида, Россиянинг айрим минтақаларида Тожикистон фуқароларини калтаклаш ва қийноқларга солиш ҳолатлаини текширишларини сўради.
Айтиш керакки Россиянинг Хабаровск вилоятида Комосомолск-на -Амур давлат университетининг юздан ортиқ тожикистонлик талабаларини калтаклаш ва қийноққа солиш воқеаси ҳамда Москва атровидаги Котленик шаҳрида тожикистонликк муҳожирларга хавфсизлик кучларнинг ҳужуми ҳақида текширув ўтказилишини сўраймиз деб келтирилган Рамазаон Раҳимзода мактубида.
Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Умед Бобозода ҳам 24 май куни Россиянинг Амур дарёси бўйидаги Комсомолск шаҳрида тожикистонлик талабаларнинг калтакланишига боғлиқ воқеага жавобан россиялик ҳамкасби Татаяна Маскелковага шундай мактуб йўллади.
Тожикистон ТИВ ҳам ўз баёнотида бу каби ҳодисаларнинг " бузғунчи" ва Душанбе ва Москва ҳукуматлари ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тамойилларига зид деб таърифлади.
23 май оқшомида 100 нафар тожикистонлик муҳожир Россия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган ва уларнинг 30 нафари ўша кечаси Россиядан депортация қилинган.
Россия федерацияси эса бу борада ҳозиргача изоҳ бермани йўқ.