Тожикистон ва Қирғизистон президентлари мулоқот қилдилар
(last modified Sat, 03 Jun 2023 06:08:48 GMT )
июн 03, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон президентлари мулоқот қилдилар
    Тожикистон ва Қирғизистон президентлари мулоқот қилдилар

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари дўстлик ва яхши қўшничилик муносабтларини давом эттириш ҳамда икки давлат чегараларини белгилаш зарурлигига урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистннинг Чўлпон ота шаҳрида " Марказий Осиё ва Европа Итифоқи" саммити доирасида Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров учрашиб мулоқо қилдилар.

Қирғизистон ва Тожикистон презиентлари музокараларида икки мамлакат муносабатларидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги аҳволи ва истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров 102 километри сўнгги 1,5 йилга белгилланган икки давлат ўртасидаги 626 километр узунликдаги чегарани белгиллаш бўйича эришилган натижалардан мамнунлигини билдирдилар.

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари музокараларни давом эттириш ва ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган мақбул  ечимларни ишлашни қўллаб-қувватладилар.