Қирғизистон Республикаси Президенти ШҲТда Эроннинг мажбуриятлари бўйича ўзаро англашув меморандумининг имзолади
(last modified Tue, 06 Jun 2023 05:41:11 GMT )
июн 06, 2023 10:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Республикаси Президенти ШҲТда Эроннинг мажбуриятлари бўйича ўзаро англашув меморандумининг имзолади
    Қирғизистон Республикаси Президенти ШҲТда Эроннинг мажбуриятлари бўйича ўзаро англашув меморандумининг имзолади

Қирғизистон президенти “Ерон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига доимий аьзо бўлиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум”ни имзолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзолик мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги англашув меморандуми Қирғизистон парламенти томонидан 2023-йил 25-майда тасдиқланган.

Ушбу қонун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон ўртасида ушбу ташкилотга аъзолик мақомини олиш учун тузилган англашув меморандумининг кучга кириши учун зарур бўлган ички расмиятчиликларни бажариш мақсадида маъқулланган.

Ушбу меморандумга асосланиб, Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2002 йил 7 июндаги низомининг мақсад ва тамойилларига, ушбу ташкилотга аьзо мамлакатларнинг 2007 йил 16 августдаги узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси қоидалари, шунингдек, ушбу ташкилот доирасида тасдиқланган халқаро шартномалар ва ҳужжатларга риоя қилишга этиш мажбуриятини олади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилган. Кейин Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги билан кенгайди. Эрон Ислом Республикаси ҳам ушбу ташкилотга расман қўшилмоқда.