июн 08, 2023 12:00 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашни кучайтирилди
    Туркманистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашни кучайтирилди

Туркманистон президенти бу мамлакатга тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши курашни кучайтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Сардар Бардимоҳамадов ушбу давлат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида тамаки маҳсулотлари, калян компонентлари ва аралашмалари, электрон сигареталар ҳамда уларнинг ноқонуний олиб кирилиши, ноқонуний истеъмол ва савдога қарши курашни кучайтиришга чақирган.

Мазкур йиғилишда Туркманистон ички ишлар вазири Муҳаммад Хидиров давлат чегараси пунктларида олиб борилган тадбирлар ва контрабанда маҳсулотларини олиб қўйиш бўйича олиб борилган ишлар натижаларини эьлон қилди. Туркманистон Миллий телевидениеси хабарига кўра, ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган фуқароларга нисбатан ушбу давлат миллий қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилган.

Туркманистон Президенти мавжуд вазиятни инобатга олиб, турли тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши муросасиз кураш зарурлигини таькидлаб, шундай деди: Ҳукуматимиз дунёда тамакидан холи ҳудудларни кенгайтиришга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Ҳукуматнинг амалдаги сиёсати туфайли мисли кўрилмаган ўлчовларга эга бўлган оммавий тамакига қарши ҳаракат шаклланди.

У Туркманистон ички ишлар вазирига бошқа тегишли ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ушбу маҳсулотларнинг тарқалиши, ишлатилиши ва олиб кирилишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришни мувофиқлаштиришни буюрди.

Ёрлиқ