июн 11, 2023 14:10 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Толибон ҳаракати БМТдан ўз мансабдор шахсларининг исмларини қора рўйхатдан олиб ташлашни сўради
    Афғонистон Толибон ҳаракати БМТдан ўз мансабдор шахсларининг исмларини қора рўйхатдан олиб ташлашни сўради

Афғонистон Толибон ҳукумати ўз расмийлари исмларини БМТ қора рўйхатидан олиб ташлашни талаб қилди.

Афғонистон овози (Ава) ахборот агентлигининг якшанба кунги хабарига кўра, Афғонистон Толибон ҳукумати раҳбари Мавлавий Абдулкабир БМТнинг Афғонистондаги вакили Роза Отунбоева билан учрашувда айтди:“Халқаро ҳамжамият “Толибон” амалдорлари исмларини қора рўйхатдан чиқариш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак ва “Толибон” фаол дипломатия ва халқаро ҳамжамият билан яхши муносабатлар ўрнатишни талаб қилади”.

Мавлавий Абдулкабир қўшимча қилди:Жаҳон банки каби халқаро институтлар Афғонистондаги фаолиятини қайта бошлаши керак, Толибон эса халқаро ҳамжамият билан яхши муносабатлар ўрнатилишини истайди.

Афғонистон Толибон ҳукумати раҳбари таькидлади:“Толибон ҳукмронлиги соябони остида қудрат, коррупция, уруш ва ишончсизлик ороллари тугади ва оммавий ахборот воситалари фаоллашди”.

БМТнинг Афғонистондаги вакили ҳам ушбу учрашувда шундай деди:Афғонистон халқига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами етарли эмаслигини биламиз, аммо бу ёрдамни кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз”

Отунбаева, шунингдек, Толибоннинг кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар савдосини тақиқлаш соҳасидаги ҳаракатларини самарали ва фойдали деб атади ва қўшимча қилди:Халқаро ҳамжамият бу муҳим воқеани ижобий баҳоламоқда.

Ёрлиқ