Қозоғистонда террорчилик ҳаракатларида айбланган 30 нафар шахс ҳибсга олинди
Қозоғистонда террорчилик ҳаракатларида айбланиб, 30 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати бугун (пайшанба) маьлум қилди:Жорий йил бошидан буён ушбу мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг терроризмга қарши кураш бўлинмалари томонидан Қозоғистоннинг 31 нафар фуқароси ва бир нафар хорижлик террорчилик характеридаги жиноятларни содир этишда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Қозоғистон суди бир неча айбланувчиларни қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Тергов жараёнида қўлга олинган шахслар ижтимоий тармоқлар орқали терроризм мафкурасини тарғиб қилганликлари аниқланган. Улар террорчилар ҳукмрон бўлган ҳудудларга бориш учун хорижлик жангчилар билан боғланишга ҳаракат қилишган.