Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадаги келишмоқчиликлрани ҳал қилиш бўйича йиғилиш ўтказдилар
Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари икки мамлакат қўшма чегараларидаги келишмовчилилкрани бартараф этиш учун чегара учрашувининг янги босқичини ўтказдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Тожикистон мезбонлигида Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистоннинг Боткан вилояти ҳокими Абдулкарим Алимбоев ва икки мамлакатнинг бошқа расмийлари иштирокида чегарадаги келишмовчиликларни бартараф этиш ва сув мавзусидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Тожикистоннинг Суғд ва ва Қирғизистоннинг Боткан вилоятлари ҳокимлари ҳам ишчи гуруҳ фаолиятидан ўз мамнунлигини билдириб, мавжуд муаммолларини дипломатия йўли билан ҳал этиб чегарадош ҳудудлар аҳолиси хавфизлигини таъминлаш, яхши қўшничилик муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни таъкидладилар.
Томонлар бу учрашувда икки мамлакат чегарар қўшинлари қўмондонлари яъни тожикистонлик қўмондон Ражабали Раҳмонали ва қирғизтнлик ҳа\мкасби Оролбек Шаршиев чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида юзага келган муаммоларни тушунтириб ҳар қандай қуролдан фойданланишнинг олдини олишни таъкидладилар ва муаммоларни ҳал қилиш учун музокараларни давом этттиришга урғу бердилар.
Учрашувда тожик-қирғиз расмийлари олдин имзоланган протоколлар талабларни бажариш, ичимлик сувидаг биргаликда фойдаланиш масаласини ҳал қилиш ҳамда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари тиклашга алоҳида эътибор қаратдилар.