июн 17, 2023 13:49 Asia/Tashkent
  • Фаластин маъмурияти раиси Бишкекка борди
    Фаластин маъмурияти раиси Бишкекка борди

Фаластин мухторияти /маъмурияти/ раҳбари Хитога уюштирган сафаридан кейин Қирғизистонга бориб бу мамлакат президенти Садир Жапаров билан минатқа, Фаластин ҳамда сионистларнинг инсон ҳуқуқларини бузиши масаласида гаплашди.

Эрон телерадиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос  Хитой президентининг таклифига биноан Пекинга 3 кунлик сафар уюштирди.

Бу сафар эса дунё ОАВлари ва халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътиборга олинди ва буни Фаластин сиёсий мавқеиятини кучайтириш заминаси деб баҳоладилар.

Фаластин маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос сешанба куни сиёсий-иқтисодий делегация бошчилигида Пекинга борди ва ХХР президенти Си Цзинпин билан ва бу мамлакта бош вазири Ли Чсай билан ҳам мулоқот қилди.

Маҳмуд Аббос Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиб сионист режимнинг фаластинликлар ҳуқуқларини паймол этиши,  сионистик режимнинг фаластинликларни шаҳид қилиши, шаҳарчалар қуришдаги бир томонлама ҳаракталари, Исломий муқдадас маконларга нисбатан ҳурмат сизлик қилиши ҳамда икки томнлама имзоланган келишувларни бузиши масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Фаластин маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос Қирғизистон президентига Хитой раҳари Си Цзинпин билан яқинда ўказган музокаралари ҳақида ҳам маълумот берди.

Ёрлиқ