Марказий Осиё ва Россия ўртасида янги темир йўл йўналишини ташкил этилади
(last modified Sun, 18 Jun 2023 06:57:35 GMT )
июн 18, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ва Россия ўртасида янги темир йўл йўналишини ташкил этилади
    Марказий Осиё ва Россия ўртасида янги темир йўл йўналишини ташкил этилади

Халқаро Транс-Евроосиё транспорт мувофиқлаштириш кенгаши бош котиби шундай деди:Марказий Осиё ва Россия ҳукуматлари янги темир йўл линиясини қуришни режалаштирмоқда.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, исталган йўналиш Туркманистондан Эрон орқали “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлаги бўйлаб Форс кўрфазига етиб бориши тахмин қилинмоқда.

Лойиҳа амалга оширилса, мазкур йўлак бўйлаб темир йўл ташиш ҳажми Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари учун йилига 17 миллион тоннадан 67 миллион тоннагача ошади.

Ушбу режани амалга ошириш учун Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Туркманистондан Эронга "Шимол-Жануб" халқаро транспорт йўлагининг бир қисми сифатида 1817 километр масофани қуриши керак.

 Транс-Евроосиё транспорт мувофиқлаштириш кенгаши бош котиби Геннадий Бесонов бу хабарни эьлон қилди ва қўшимча қилди: Эрон ва Озарбайжон Республикаси темир йўлларини боғлайдиган Рашт-Астара йўқолган участкаси қурилгач, мазкур йўлакдаги ғарбий-шимол-жанубий темир йўл линияси йилига 17 миллион тонна юкни ташиш имкониятига эга.

Янги йўналишнинг кенглиги Миллатлар Ҳамдўстлигидаги каби 1,52 метр деб ҳисобланиб, Бандар Аббосгача чўзилади ва йилига 50 миллион тонна юкни зудлик билан ўтказиш имконини беради.