Туркманистонда газ қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажми ошиб бормоқда
(last modified Sun, 18 Jun 2023 12:52:28 GMT )
июн 18, 2023 17:52 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда газ қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажми ошиб бормоқда
    Туркманистонда газ қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажми ошиб бормоқда

Туркманистон республикаси Бош вазири ўринбосари шу йилнинг январь-май ойларида Туркманстонда табиий газ экспорти ва ишлаб чиқариш кутилганидан ҳам ошиб кетганини хабар қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича Туркманистон Бош вазири ўринбосари Батир Аманов бу мамлакат Вазирлар маҳкамаси йиғилишида жорий йилнингг январ-май ойларида Турманистонда табиий ва қўшма газ қазиб олиш  107,4 фоиз, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 113,6 фоизни ташкил этди.

Туркманистон Бош вазири ўринбосари ўз сўзларида, жорий йилинг дастлабки 4 ойида табиий газ экспорти дастури  109,9 фоиз даражасида амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Туркманистоннинг "Туркмангаз" давлат консернининг хабар қилишича, бу мамлакатнинг углеводород ресурслари 71 миллиард тоннадан огртиқ нефт эквивалентда жумладан 20 миллиард тоннадан ортиқ нефт ва  50 триллион куб метрдан ортиқ табиий газни ташкил қилади.