Қозоғистон ифлослантирувчи газларни камайтиришга уринмоқда
(last modified Mon, 19 Jun 2023 13:58:46 GMT )
июн 19, 2023 18:58 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ифлослантирувчи газларни камайтиришга уринмоқда
    Қозоғистон ифлослантирувчи газларни камайтиришга уринмоқда

Мамлакатнинг ифлослантирувчи газларни камайтириш бўйича халқаро мажбуриятларига мувофиқ, Қозоғистон Олмаота-2 электр стансиясида кўмир ва электр энергиясини газга алмаштирди.

Электр стансияларида кўмирдан фойдаланиш туфайли Қозоғистон дунёнинг энг ифлосланган давлатлари қаторига киради ва энг йирик ифлослантирувчи газ ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Рақамли пул ишлаб чиқариш юқори электр истеъмоли билан мумкин ва бу мамлакат дунёдаги учта йирик криптовалюта ишлаб чиқарувчи кучлардан биридир. Шу сабабли Қозоғистоннинг кўмирда ишлайдиган электр стансиялари максимал қувватда электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

АКИ ахборот агентлигининг (Қозоғистон) душанба кунги хабарига кўра, Қозоғистон Олмаота-2 электр стансиясининг ёқилғисини кўмир ва электр энергиясидан газга алмаштирган.

Осиё тараққиёт банки ва Олмаота электр маркази 9 июн куни ушбу лойиҳа учун 219 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан кўмир ва электр ёқилғиси билан ишлайдиган Олмаота-2 электр ишлаб чиқариш маркази модернизация қилинди.

Осиё тараққиёт банки мазкур электр стансиясини модернизация қилиш лойиҳасининг учинчи сармоявий ҳамкори ҳисобланади.

Ёрлиқ