Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистонни терроризм тарқаладиган жойга айланишидан ташвиш билдирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Афғонистон яна терроризм тарқаладиган жойга айланишидан эьлон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, чоршанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков маьлум қилди:Афғонистон аста-секин терроризмнинг энг муҳим ёки ҳатто энг катта марказларидан бирига айланиб бормоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарининг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукуматининг муваққат органлари террорчилик таҳдидига қарши кураша олмайди ёки истамайди. Толибон расмийларининг барча ваъдалари ва дадил баёнотларига қарамай, фактлар уларнинг баёнотларининг аксини исботлайди, деб давом этди Вронков.
Аввалроқ БМТнинг Афғонистондаги вакили Роза Отунбаева Толибоннинг терроризмга қарши курашдаги саьй-ҳаракатларига ноаниқ баҳо беришини таькидлаган ва айтган эдики, Толибон аксарият гуруҳларга эътибор бермай, айрим гуруҳларга қарши курашади.
2021-йил май ойида Толибон ҳукумати ўрнатилгандан сўнг Афғонистон ўз чегаралари ичида ва ташқарисида кўплаб хавфсизлик муаммоларини бошдан кечирмоқда.
Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатда ўнлаб теракт ва портлашлар содир бўлган, уларнинг аксариятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Бироқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ИШИД террорчилик гуруҳи хавфини паст баҳолаб, ушбу мамлакатда ушбу террорчилик гуруҳини бостириш ва йўқ қилишга ваьда берди.