Афғонистон Толибони ҳеч қайси гуруҳга қўшниларига қарши ҳаракат қилишга рухсат бермайди
(last modified Tue, 20 Jun 2023 06:09:13 GMT )
июн 20, 2023 11:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Толибони ҳеч қайси гуруҳга қўшниларига қарши ҳаракат қилишга рухсат бермайди
    Афғонистон Толибони ҳеч қайси гуруҳга қўшниларига қарши ҳаракат қилишга рухсат бермайди

Афғонистон Толибон ҳукумати Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Толибон ҳеч қандай қуролли гуруҳга Афғонистондан қўшни давлатлар ва минтақага ҳужум қилишига йўл қўймайди.

Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдуматин Қониь душанба куни Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида таькидлаган:Толибон сиёсати шундан иборатки, Афғонистон тупроғи ҳеч қайси давлат манфаатларига қарши ишлатилмаслиги керак, биз ҳеч бир шахс ёки гуруҳнинг Афғонистон тупроғидан қўшниларига қарши фойдаланишига йўл қўймаймиз.

Қониь шундай деди:Албатта, бу соҳада ташвиқот (Афғонистонда қуролли гуруҳларнинг мавжудлиги ва ҳаракатлари) Толибон ҳукуматига қарши олиб борилади, бундан мақсад Афғонистон халқи ва қўшни давлатлар ўртасида хавотир уйғотишдир.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистонда қўшнилари манфаатларига таҳдид солувчи қуролли гуруҳ йўқлигини маьлум қилди:Ҳозирда Афғонистонда ҳеч қандай гуруҳ, жумладан ИШИД террорчилик гуруҳи очиқдан-очиқ мавжуд эмас ва бундай гуруҳлар, хусусан, ИШИД бостирилди.

Абдулматин Қониь Афғонистондаги Толибон ҳукумати бу мамлакатдаги вазиятни бошқараётгани ва ҳукмронлик қилаётганини таъкидлаб, қўшимча қилди:Бу ҳукумат қўшни ва минтақадан ташқари давлатлар билан яхши муносабатларни хоҳлайди.

Бу Толибон расмийси яна шундай деди:Афғонистонда кўкнори етиштиришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқ кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар савдосининг сезиларли даражада қисқаришига сабаб бўлди.