1-июлдан Тожикистонда иш ҳаққи ва пенсиялар 20 фоизга оширилади
(last modified Sat, 01 Jul 2023 07:59:19 GMT )
июл 01, 2023 12:59 Asia/Tashkent
  • 1-июлдан Тожикистонда иш ҳаққи ва пенсиялар 20 фоизга оширилади
    1-июлдан Тожикистонда иш ҳаққи ва пенсиялар 20 фоизга оширилади

Бугундан Тожикистонда маош ва пенсиялар миқдори 20 фоизга оширилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти фармойиши асосида, бу мамлакат 1 июлдан маош ва пенсиялар миқдори оширилади.

Бугундан бошлаб ўқитувчилар, олимлар, шифокорлар ва ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳаққи   20 фоизга оширилади.

Бундан ташқари талабалар стипендияси ва базавий пенсия ҳам,  20 фоизга, суғурта пенсияси эса 16 фоизга ошади.

Тожикистон президентининг бу фармони шу йилнинг февралб ойида имзолаган эди.

Жорий йилнинг 1 мартдан бошлаб худди шу фармонга мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ИИВ органлари ходимларининг иш ҳаққи 25 фоизга оширилган эди.