"Қирғизистон бутун" сиёсий партиясига қарши давлат тўнтариш айблови қўйилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Бутон Қирғизистон” сиёсий партияси аьзоларини исён ва давлат тўнтаришини режалаштиришда айблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси шанба куни “Қирғизистон бутун” сиёсий партияси аьзоларини оммавий тартибсизликлар ва давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблаб, бу партия фаолиятини тўхтатди.
Бу қўмита расмийларига кўра, “Қирғиз бутун” аьзолари Қирғизистонда намойишлар ва халқ қўзғолонлари ўтказиш, сўнгра ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш бўйича яширин машғулотларга тайёргарлик кўрган.
Мазкур ҳолат юзасидан “қўзғолонга ундаш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Чой туманидаги “Соқлук” ва “Москва” туманлари ҳамда Бишкек шаҳридаги 10 нафар фаол партия аьзоларининг турар жойи тинтув қилинган. Текширувлар чоғида тартибсизлик ва давлат тўнтаришини амалга ошириш ниятини тасдиқловчи ёзма матолар, плакатлар ва бошқа ҳужжатлар аниқланиб, олиб қўйилди.
Июн ойи охирида Қозоғистон Бош прокуратураси Қирғизистон бутун партияси раҳбари Адахан Мадумаровни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашни режалаштирганликда айблади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, шунингдек, Мадумаров тарафдорларининг ҳаракатлари Қирғизистон бутун партияси штаб-квартираси билан келишилганини даьво қилган. Бу партия тарафдорларидан икки нафари ҳибсда, қолганлари сўроқ қилинмоқда. Мадомаров Қирғизистон президенти Садир Жабаров ҳукуматини бир неча бор инсон ҳуқуқларини бузаётгани ва конституцияга риоя қилмаётгани учун танқид қилган.