Қирғизлар  Европарламентнинг Қирғизистондаги ОАВга қарши репрессиялар ҳақидаги резолюциясига муносабат билдиришди
(last modified Tue, 18 Jul 2023 08:15:58 GMT )
июл 18, 2023 13:15 Asia/Tashkent
  • Қирғизлар  Европарламентнинг Қирғизистондаги ОАВга қарши репрессиялар ҳақидаги резолюциясига муносабат билдиришди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Европарламент томонидан қабул қилинган бу мамлакатда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлиги босилиши ҳақидаги резолюцияни танқид қилди.

Европарламент Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигини бостиришни қораловчи резолюцияни қўллаб-қувватлади. Йиғилишда қатнашган 469 нафар вакилдан 320 нафари ушбу ҳужжатни ёқлаб овоз берди. Қарор матнида айтилишича, “2022-йил январидан Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашди”.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги кеча (душанба) Европарламентнинг Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлиги бостирилишига оид кутилмаган ва шошқалоқлик билан қабул қилинган резолюциясидан афсусда эканлигини билдирди ва буни бу мамлакатдаги вазият ҳақида қарама-қарши фикр деб баҳолади.

Айни пайтда Қирғизистон президенти девони раҳбари Суюнбек Касмамбатов Европарламент резолюциясининг мақомини “ифлос ўйин” деб атади ва шундай деди:Қирғизлар тарих давомида инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини ҳурмат қилганлар.

Суюнбек Касмамбатов сўз эркинлигига мисол тариқасида Қирғизистон ижтимоий тармоқларида ҳатто мамлакат президентини ҳам айблашаётганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ