июл 18, 2023 14:33 Asia/Tashkent
  • Бишкекда Қирғизистон ва Ҳиндистон Хавфсизлик кенгаши котибияти маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди

Бишкекда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Ҳиндистон хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси идораси ўртасида маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, делегацияларга Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов ва Ҳиндистон бош вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Викрам Масри бошчилик қилган.

Учрашувда минтақавий хавфсизликни таьминлаш, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳарбий-техникавий ҳамкорлик жараёни ҳамда тиббиёт соҳасида алоҳида қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, манфаатдор ҳукуматлараро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. Биринчи маслаҳат учрашуви 2021-йил октабр ойида Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган.

Ёрлиқ