июл 18, 2023 16:21 Asia/Tashkent
  • Туркманистон “Шимол-Жануб” коридорига қўшилди

Туркманистон “Шимол-Жануб” йўлагига қўшилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагининг учта асосий таьсисчи давлати сифатида Эрон, Россия ва Ҳиндистон келишуви билан Эроннинг шимолий қўшниси Туркманистон ҳам ушбу лойиҳага қўшилди. Аввалроқ Туркманистон ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган эди.

Туркманистон раислигидаги Транспорт ва алоқа ташкилоти бош директори Мометхон Чакив бу борада шундай деди:Ўзининг географик жойлашуви туфайли бу мамлакат глобал таъминот занжири ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

“Шимол-Жануб” халқаро йўлаги 2000-йилда Ҳиндистон, Эрон ва Россиядан иборат уч давлат келишувидан сўнг бошланган йирик транспорт лойиҳасининг номидир.

Озарбайжон Республикаси, Беларус, Болгария, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Тожикистон, Туркия ва Украина давлатлари ҳам “Шимол-Жануб” халқаро коридори келишувига кейинроқ қўшилди. “Шимол-Жануб” коридори Европа давлатлари, Скандинавия ва Россияни Форс кўрфази, Ҳинд океани ва Жануби-Шарқий Осиё билан боғловчи муҳим алоқа кўприги сифатида танилган.

Ёрлиқ