Қирғизистон бош вазириТожикистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари билан учрашди
Қирғизистон бош вазири Боткен, Сўғд ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг минтақавий йиғилиши доирасида Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокимлари билан учрашиб, суҳбатлашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жабаров Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари Ражаб Бай Аҳмадзода ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти раҳбари Хайруллоҳ Бозаров билан Боткен, Сўғд ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг вилоят йиғилишида учрашиб, суҳбатлашди.
Мазкур учрашувда Жабароф бундай минтақавий учрашувларни ўтказиш жараёнининг қайта тикланиши мамлакатларнинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга интилаётганидан далолат эканини таькидлади.
Мамлакат Қирғизистон-Тожикистон ва Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларининг бутун спектри бўйича очиқ ва мазмунли мулоқотга тайёрлиги эьлон қилинди. Қирғизистон чегарадош қардош давлатлар Тожикистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашув руҳида ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратиши таькидланди.
Қирғизистон бош вазири шундай деди:Ҳудудлараро яқин ҳамкорлик, ҳудудлар ўртасида икки ва кўп томонлама форматда фаол алоқаларни давом эттириш чегарадош ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, имкон қадар тезроқ делимитация жараёнини якунлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегараларининг айрим қисмларини ўзаро ишонч руҳида белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Ишончим комилки, мамлакатларимиз ўртасидаги чегара масалаларининг якуний ечими қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
У мамлакатларимиз ўртасидаги қирғиз, тожик ва ўзбек халқларининг кўп асрлик аньанавий дўстлигига асосланган ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, ўз самарасини беришига умид билдирди.