август 03, 2023 15:05 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Ўзбекистон билан чегара учрашувини ўтказишга тайёрланмоқда
    Туркманистон Ўзбекистон билан чегара учрашувини ўтказишга тайёрланмоқда

Туркманистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегараларини белгилаш тўғрисида фармон чиқарди.

Туркманистон ва Ўзбекистон ишчи гуруҳлари икки давлатнинг давлат чегарасини белгилаш бўйича ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини якунлаб, 2023-йилда мазкур комиссиянинг навбатдаги йиғилишида тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Туркманистон президенти Сардор Бардимоҳамедов ушбу мамлакат ва Ўзбекистон давлат чегараларини белгилаш бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг туркман бўлими таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара узунлиги 1620 км дан ортиқ бўлиб, Туркманистоннинг “Даш-Ағуз” ва “Лабап” вилоятлари чегараларида жойлашган.

Ёрлиқ