Тожикистон мустақиллиги байрами муносабати билан Эрон томонидан қурилаётган туннел қурилиши якунланади
Тожикистонда эронлик мутахассислар томонидан қурилган беш километрлик туннел мамлакат мустақиллигининг 32 йиллиги билан бир вақтда қуриб битказилади.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Тожикистон Транспорт вазирлиги Тожикистоннинг марказий қисмини мамлакат шимоли билан боғловчи Истиқлол туннелини қуриш ишлари Мустақиллик куни байрамигача якунланишини маьлум қилган.
Тожикистон Совет Иттифоқидан мустақиллиги 28 йил аввал 1991-йил 9-сентабрда эьлон қилинган эди.
Қўшимча операциялар дастлаб 2022 йил охиригача якунланиши режалаштирилган эди. Аммо транспорт департаменти маълумотларига кўра, "молиявий сабабларга кўра, бу вақт қолдирилди".
Эроннинг “Фароб” компанияси Истиқлол тунели билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Тожикистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасидаги келишувдан сўнг Истиқлол туннелининг қурилиши 2003 йилда бошланган.
Қурилиш бюджети дастлаб 39 миллион долларга баҳоланган. 7,8 миллион доллар Тожикистон ҳукумати томонидан, қолган маблағ 10 миллион доллар грант ва 21,2 миллион доллар кредит сифатида Эрон томонидан ажратилган.
Аммо Тожикистон Транспорт вазирлиги ушбу кўприкни тугатиш учун яна 11 миллион доллар ажратган.
Ушбу туннелдан фойдаланиш 2006 йилда бошланган ва 2014 йил апрел ойида уни якунлаш амалёти бошланди. Бироз вақт ўтгач, маблағ йўқлиги сабабли бу операция тўхтатилди.
5 км узунликдаги Истиқлол туннели Душанбедан 90 км шимолда Душанбе-Хўжанд автомобил йўлида (Тожикистон шимолида) Анзаб тоғ довонидан ўтади.