Қозоғистон Марказий Осиёга электр энергияси етказиб беришга тайёр
(last modified Wed, 09 Aug 2023 04:36:18 GMT )
август 09, 2023 09:36 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Марказий Осиёга электр энергияси етказиб беришга тайёр
    Қозоғистон Марказий Осиёга электр энергияси етказиб беришга тайёр

Қозоғистон энергетика вазири бу давлат Марказий Осиё мамлакатларига электр энергияси етказиб беришга тайёрлигини айтади.

Яқинда Тошкент шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарларининг куз-қиш мавсумида электр энергиясини етказиб бериш, қишлоқ хўжалигини сув билан таьминлаш, шунингдек, “Қанбар-Ота 1” ГЕСининг қурилиш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Аввалроқ, 6 январ куни уч давлат Бишкекда (Қирғизистон пойтахти) Қанбар-Ота 1 ГЕСини қуриш бўйича йўл харитасини имзолаган эди.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ўшанда ушбу ГЕС Марказий Осиё мамлакатларини сув билан таьминлаш ва минтақадаги сув таьминотини барқарорлаштиришини маьлум қилган эди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмас Адам Саткалиев маьлум қилди ва шундай деди:Кечаси Қозоғистон энергетика тизими электр энергиясини экспорт қилиш имкониятига эга, мамлакат эса Марказий Осиё республикаларига электр энергиясини сотишга тайёр.

Қозоғистон энергетика вазири ҳам қўшимча қилди:Бу мамлакатда электр энергияси бозори ислоҳоти олиб борилмоқда.