Қозоғистон Каспий денгизини тузсизлантириш лойиҳасини якунлаш учун махсус бюджет ажратди
август 09, 2023 18:04 Asia/Tashkent
Қозоғистон республикаси Каспий денгизини тузсизлантириш лойиҳасини якунлаш мақсадида махсус бюджет ажратди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон республикаси ҳукумати Актау шаҳрида Каспий денгизини тузсизлантириш лойиҳасини якунлаш учун 5,8 миллиард тенге ажратди.
Ҳисоботга биноан мазкур лойиҳа бевосита президент назоратида бўлиб ишларнинг бориши алоҳида назоратга олинган.
Ҳисоб -китобларга асосан лойиҳа тугалланиши билан ичимл к суви унумдорлиги кунига 40 минг куб метргача ошади ва бу аввалги ишлаб чиқариш ҳажмидан икки баробар кўпроқдир.
Ёрлиқ