Тожикистонга энг кўп Ўзбекистон фуқаролари саёҳат қилмоқда
(last modified Thu, 10 Aug 2023 13:55:51 GMT )
август 10, 2023 18:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистонга энг кўп Ўзбекистон фуқаролари саёҳат қилмоқда
    Тожикистонга энг кўп Ўзбекистон фуқаролари саёҳат қилмоқда

Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонга сайёҳат мақсадида бораётган хорижликлар ўратсида биринчи ўринни эгаллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Тожикистон ҳукумати қошидаги туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Камолиддин Мўъминзода ўз сўзларида Тожикистонга келган хорижлик сайёҳлар сони жорий йилнинг биринчи яримида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоиздан зиёдга ошган деб изоҳлади.

Камолиддин Мўъминзода жорий йилнинг январь-июнь ойларида Тожикистонга 628 мингга яқин чет эл фуқароси ташриф буюрганини қўшимча қилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 181 минг 867 нафарга кўпдир деб таъкидлади.

Фуқаролари энг кўп Тожикистонга сайёҳат қилган биринчи 5 давлатга Ўзбекистон /368 мингдан ортиқ/, /Россия минг киши/ Қозоғистон, Туркия ва Хитой киради.

Тожикистон республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ҳам ҳисоб-китобларга асосан Тожикистонда ҳар бир сайёҳ кунига ўртача 200-250 доллар сарфлайди деб аниқлик киритди.

Жорий- 2023 йил бошидан Тожикистонда туризмни ривожантириш старетигясини амалга оширишнинг иккинчи босқичи бошланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Статистика агентлиги ҳам  2023 йил январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келганини эълон қилди.

Шундай қилиб  қарийб бир миллиони қўшни Тожикистондан келган. Қирғизистондан 786,4 минг, Қозоғистондан 764,4 минг, Россиядан эса 345,0 минг киши саёҳат учун айнан Ўзбекистонни танлаган.