август 12, 2023 18:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон жанубида сув етишмаслиги бу мамлакат қишлоқ хўжалигига таҳдид солмоқда
    Қозоғистон жанубида сув етишмаслиги бу мамлакат қишлоқ хўжалигига таҳдид солмоқда

Қозоғистон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ваирилигига кўра бу мамлакат жаунбий вилоятларида сув етишмасиги Қирғизистон билан музокаралар олиб боришига сабаб бўлган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон шимолидаги Киров тўғонидаги сувнинг камайиши Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари айниқса Байзак, Талас ва Жамбил каби вилоятларда деҳқонларини кўп муаммоларга дучор этди.

Қирғизистондаги бу тўғон суви дарё орқали Қозоғистонга ўтади ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига асосан сув етишмаслиги минтақадаги 4 минг гектардан зиёд майдонда етиштириладиган экинларга таҳдид солмоқда.

Қирғизистондаги Киров тўғонидан сув шу ойда /9 август/ 32 миллион куб метрга баҳоланган эди ва бу Кировда бир йил аввал 177 миллион куб метр сув бўлган.

Мазкур тўғондаги 145 миллион куб метр сувнинг қисқариши ва қозоқ фермерлари учун жиддий муаммолар,  Қозоғистон ҳукуматини Қирғизистон ҳукумати билан минтақа қишлоқ хўжалигини сақлаб қолиш учун сув таъминотидан ташқари Батуров номли Жамбил миллий электр станциясининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун музокаралар олиб боришга мажбур қилган.

Ёрлиқ