Туркманистонда "Каспий денгизи-тинчлик ва дўстлик денгизи" номли конфернция ўтказди
Каспий денгизининг халқаро куни муносабати билан Туркманистонда дипломатик миссиялар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари ҳамда хорижий давлатлар вакиллари иштирокида" Каспий денгизи-тичнчлик ва дўстлик денгизи" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, " Каспий денгизи-тинчлик ва дўстлик денгизи" илмий-амалий конференциясининг умумий йиғилишида Туркманистон ТИВ раҳбари ҳамда Эрон Ислом республикаси, Озарбойжон Республикаси, Қозоғистон ва Россия элчихоналарининг таниқли вакиллари қатнашдилар.
Мазкур конференция қатнашувчилари бу денгиз билан чегарадош давлатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидладилар.
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов Туркманистоннинг " Авазе" миллий сайёҳлик ҳудудида бўлиб ўтган ушбу анжуманда бу денгизниннг экологик муаммолари ва сув сатҳининнг пасайиб кетишидан хавотир билдирди.
Туркманистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Каспий денгизининг энг кескин муаммоси унинг ҳажмининг қисқариши эканлигига тўхталиб сўнгги 25 йил ичида бу денгиз сатҳи деярли икки метрга камайган бу эса денгизнинг сезиларли масофаларга чекинишига олиб келди ва бу денгизнинг шимолида бу рақамлар янада кўпроқдир деб қўшимча қилди.
Мередев ўз сўзларида бугунги кунгача Каспий денгизи сатҳининг ўзгариши сабаблари ҳақида иккита асосий тушунча жумладан иқлим ва геология мавжуд. Ушбу икки омилнинг бу денгиздаги сув миқдорига таъсири илмий тадқиқот мавзуларидан биридир деб аниқлик киритди.