август 16, 2023 19:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ҳукумати Афғонистон билан умумий чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлашда қатъий қарор қилди
    Тожикистон ҳукумати Афғонистон билан умумий чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлашда қатъий қарор қилди

Тожикистон ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан Афғонистон билан умумий чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашни кун тартибига қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон респулликаси президенти Имомали Раҳмон  Бадахшон вилоятининг Мурғоб, Ишкошим, Рўшон ҳамда Хатлон вилоятининг Фархор, Шамсиддин Шоҳин ва бошқа 5 та ҳудудига чегара пунктларни очди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳарбий объектларда қурилиш ишлари 2023-йил февраль ойида бошланиб чегара постлари биноси қисқа муддатда давр талаби асосида қурилиб фойдаланишга топширилди.

Тожикистон президенти шунингдек чегарачилар ишончли қалқон сифатида мамлакат чегараларини янги замоннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларидан хусусан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва трансмиллий жиҳатлардан ҳимоя қилиши керак деб таъкидлади.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази шу йилнинг 4 август куни мамлакат Афғонистон билан чегара пунктлари сонини  100 дан ортиқ назорат -ўтказиш пунктларига кўпайганини эълон қилди.

Ёрлиқ