Тожикистон жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш суръатини эълон қилди
Тожикистонда 2023 йилнинг 6 ойида иқтисодий ўсиш 8,3 фоизни ташкил қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳоров матбуот анжуманида бу мамлакатнинг жорий йилнинг 6 ойида ялпи ички маҳсулоти 54,2 миллиард сомоний ё ўзи 4,9 миллиард доллар эквивалентини ташкил қилиб иқтисодий ўсиши 8,3 фоизга баҳоланмоқда деб қўшимча қилди.
Тожикистоннинг бу даврда ташқи савдо айланмаси 3 миллиард 415 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу давлатнинг ташқи савдо айланмаси 98 миллион 100 минг долларга қисқариб 2,8 фоизга тенг бўлган.
Тожикистон 2023 йилнинг 6 ойида 679 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган.
2023 йилнинг 6 ойида бу мамлакатга импорт қилинган маҳсулотлар қиймати ҳам икки миллиард 736 миллион долларга тенг бўлган.
Ўтган йилнинг шу даврига қараганда бу кўрсаткич 438,4 миллион долларга ўсиб 19 фоизга етди.