Тожикистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининнг учрашуви ўтказилади
14-15 сентябр кунлари Марказий Осиёнинг 5 давлати раҳбарлари Душанбе шаҳрида 5-маслаҳат учрашуви доирасида учрашади.
14-15 сентябрь кунлари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-чи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади деб хабар берди Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин.
Сирожиддин Муҳриддин шунингдек учрашувни юксак ва муносиб савияда ўтказиш учун Марказий Осиё давлатлари билан узлуксиз ҳамкорлик қилиб ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдамиз. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак маслаҳат учрашувида ҳужжатлар тўплами имзоланади улардан энг муҳими иштирокчи давлатлар раҳбарлари учрашувининг якуний баёноти бўлади деб эълон қилди.
Учрашувда шунингдек ер усти транспорт ва ёшлар сиёсати соҳасида 2 та муҳим шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Тожикистон ТИВ раҳбари шу кунларда Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг йиғилиши режалаштирилган бўлиб унинг якунида бир қанча қарорлар имзоланиши режалаштирилган деб аниқлик киритди.