Қозоғистон АЭС қуриш қарорига келди
Қозоғистон АЭС жойлашувини аниқлаш ва керакли реакторни танлаш бўйича тадқиқотлар олиб борди.
Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўрганишлар натижаларига биноан, Олмаота вилоятидаги Ўлкен қишлоғи ҳудуди АЭСни қуриш учун энг яхши ҳудуд деб топилган.
Қозоғистон қонунларига асосан иншоотларини қуриш ва атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ушбу давлат ҳукумати зиммасидадир.
Шу муносабат билан, Олмаота вилояти маҳаллий кенгашининг йиғилишида (2022-йил ноябрь) бу лойиҳанинг қурилиши маъқулланди.
Қозоғистондаги биринчи АЭС учун уни қуриш ва шунга ўхшаш электр станциясида ишлатиш бўйича мувафаққиятли таррибага эга бўлган технологияни танлаш тавсия этилади.
Қозоғистон Энергетика вазирилиги ҳозирча бу АЭСни қуриш компанияси ҳақида қарор қабул қилгани йўқ деб маълум қилди.
Хитойнинг “CNNC”, Жанубий Кореянинг “KHNP”, Францяининг “EDF” ва Россиянинг РосАтом компаниялари ушбу лойиҳани қуриш учун номзодлар саналади.
Қозоғистонда АЭС-атом электр станциясини қуриш масаласи ўтган аср охиридан бери муҳокама қилинади. Ўшанда ҳам электр станцияси учун Ўлкен қишлоғи танланганди.