Туркманистон ва Венгрия ўртасида газ экспорти бўйича келишув юзага келди
Венгрия ташқи ишлар вазири Будапешт ва Ашхобод ўртасида Туркманистондан бу мамлакатга газ етказиб бериш бўйича сиёсий келишув тузилганини маьлум қилди.
Туркманистон Республикаси Президенти Сардор Бердимуҳамедов якшанба куни Венгрияга ташрифи доирасида ушбу мамлакат Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди. Бу учрашувда энергия масалаларидан ташқари икки давлатнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Муҳаммадов Венгрия бош вазири таклифига биноан ҳар йили 20-август куни нишонланадиган “Авлиё Стефан” байрамининг асосий маросимида иштирок этиш учун Будапештга хизмат сафари доирасида келган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Питер Cиарто ижтимоий тармоқлар орқали эьлон қилинган видеомурожаатида Будапешт ва Ашхабод ўртасида Туркманистон газини Венгрияга етказиб бериш бўйича сиёсий келишув тузилганини маьлум қилди.
Сиярто шундай ёзган:Туркманистон томонининг Венгрия томонини Венгрия газини Европага ва транзит мамлакатларга етказиб беришнинг потенциал йўналишларидан бирига айлантириш борасидаги сиёсий иродаси ва нияти жуда аниқ.