август 26, 2023 17:43 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Остона шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг учрашуви ўтказилди ва унда сув ва энергетика соҳасида минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар  чегарадан ташқари сув энергетика лойиҳалари айниқса Қамбар-ота 1 ГЭС-и, куз ва қиш фаслларида  сув ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар ҳамда бир бирини электр энергетика билан таъминлашда кумаклаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Айтиш жоиздирки  бу йиғилиш бу идоралар раҳбарлари иштирокидаги илк 3 томонлама  йиғилиш эмас. Жорий йилнинг март ойида ҳам 3 мамлакат энергетика вазирлари Тошкентда учрашувида Қамбар-ота 1 ГЭС ини қуриш ва сув манбалари каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Бу учрашув доирасида томонлар  ушбу ГЭС қурилиши лойиҳаси, ҳамкорликнинг биринчи принсипи ва лойиҳани ижро этишдаги асосийбосқичлар учун имзоланган йўл харитасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари минтақадаги сув ва энергетика масаласи, электр саноатининг бугунги вазияти ва сувдан оқилона фойдаланиш мавзуларини таъкидладилар.

Шунингдек  ёз фаслида суғориш босқичида Токтокул сув омборини ҳимоя қилишни ҳам зарурий бир амр деб билдилар.

Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида сув ва энергетика камчилиги яққол кузатилмоқда.

Ёрлиқ