Қозоғистонда гиёҳванд моддар савдоси билан шуғулланадиган гуруҳ зарарсизлантирилди
-
Қозоғистонда гиёҳванд моддар савдоси билан шуғулланадиган банда зарарсизлантирилди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси жорий йил аввалидан бери бу мамлакатда наркотик моддалар савдосининг халқаро ва минтақвавий тармоғи ва гуруҳи йўқ қилинганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон миллий хавфсизлик раиси Ермак Сагимбаев бу мамлакат президенти Қосим Жомарт Токаев билан учрашганида мазкур қўмитанинг жорий 2023 йилнинг уччинчи чораги бошидан бери амалга оширган фаолиятлари якунлари ҳамда унинг топшириқлари ижроси ва келгуси даврга мўлжалланган режалари билан таништирди.
Учрашувда Ермак Сагимбаев шунингдек аъзолари бу мамлакатда ҳужумлар уюштиришни режалаштирган террорчилик гуруҳи фаолиятини зарарсизлантириш ҳамда ушбу гуруҳнинг террористик жиноятлари бўйичча муҳокама қадар тергов олиб бориш ҳақида маълум қилди.
Сагимбаев шунингдек Қозоғистон президентига жиноятчилик билан боғлиқ вазитяни яхшилаш, ижтимоий хавфли жиноий гуруҳлар фаолиятини тўхтатиш, ноқонуний қурол савдоси тармоғиини йўқ қилиш ва 12 та қурол-яроқ омборини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар натижалари тўғрисида ҳисобот берди.
Қозоғистон президенти миллий хавфсизлик соҳалари фаоиляти тўғрисида ҳам зарур кўрсатмалар берди.