сентябр 08, 2023 18:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистон мустақиллигининг 32 йиллиги кунида Имомали Раҳмон иштирокида ҳарбий парад ўтказилди
    Тожикистон мустақиллигининг 32 йиллиги кунида Имомали Раҳмон иштирокида ҳарбий парад ўтказилди

Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Душанбе шаҳридаги Истиқлол майдонида ҳамда бу мамлакатнинг бошқа шаҳар ва вилоятларида ҳарбий парад ўтказилди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳарбий парадда Тожикистоннинг 17 мингга яқин офицер ва аскарлри қатнашди.

Душанбе шаҳридаги Истиқлол майдонида Тожикистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги ва Қуролли кучларни ташкил этилганининг 30 йиллига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Тожикистон президенти барчаларни байрам билан табриклаб ўз ҳаётини тинчлик, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилишга бағишланганларга  миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ