Тожикистон президенти Афғонистон чегарасида террорчилик таҳдидлар кучаётганидан хавотир билдирди
Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида, Афғонистон чегараарида террорчилик таҳдидлари кучайиб бораётганидан хавотир билдирди.
Эслатиб ўтаимз 14 -сентябрь Тожикистон пойтахти -Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатаи раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон бу мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида, Тожикистон республикаси Афғонистондан келаётган террорчилик таҳдидларнинг кучайишидан хавотирда деб изоҳлади.
Тожикистон президенти Афғонистонда нароктик моддалар ишлаб чиқариш кўп баробар ортгани ва унинг Тожикистон чегарасидан контрабанда қилинишига ҳам тўхталиб Афғонистондаги сўнгги воқеалар ортидан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва унинг чегарадан контрабанда қилиш бир неча баробар ошган деб эълон қилди.
Имомали Раҳмон 2022 йилда гиёҳванд моддалар савдогарларидан 5 тоннага яқин наркотик моддалар мусодара қилинганини эслатиб, ўтган йили топилган гиёҳванд моддалар 2021 йилга нисбатан 22 фоизга ошган деб қўшимча қилди.
Шунингдек Афғонистондаги гуманитар инқироз кучайиб бораётганига ишора қилган Раҳмон, бу давлатга инсонпарварлик ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Тожикистон президленти ўз сўзларининг яна бир қисмида Марказий Осиё давлатлар раҳбарларининг учрашувидан кўзланган мақсад ўзаро иқтисодий, ўсиш йўлида 5 томонлама ҳамкорликни таъминаш ва минтатқа хавфсизлигини кучайтириш эканини таъкидлаб ўтди.