сентябр 28, 2023 10:19 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг юань билан савдоси; Марказий Осиёда де-долларизация
    Қирғизистоннинг юань билан савдоси; Марказий Осиёда де-долларизация

Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири ўринбосари маълум қилди:Мамлакат АҚШ долларига қарамликни камайтириш учун ташқи савдода юандан кўпроқ фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Бакит Торубаев ресурслар, энергетика ва электрон тижорат каби турли соҳалардаги сармоявий ҳамкорлик имкониятларига алоҳида урғу берди:Умид қиламизки, учрашувлар ҳамкорлик учун янги ғоялар ва имкониятлар олиб келади ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш учун катта ҳаракатлантирувчи кучга айланади.

Торубаев Глобал Тимес газетасига берган эксклюзив интервьюсида шундай деди:Бишкек Хитой билан турли соҳаларда яқин ҳамкорлик қилиш мақсадида Европа давлатларига бепул тарифлар доирасида 6200 турдаги маҳсулотларни экспорт қилиши мумкин.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари, шунингдек, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида “Бир камар, бир йўл” режасини амалга оширишга алоҳида урғу берилганига эътибор қаратди ва шундай деди:Ушбу режа Марказий Осиёда рақамли ва саноат иқтисодиёти соҳасида ҳамкорлик қилиш учун қулай майдон яратади.

Хитой ташқи тараққиёт ассоциацияси котиби Жианг Юн ҳам шундай деди:Жорий йил бошидан буён Марказий Осиё давлатларидан, жумладан Қирғизистондан кўплаб расмийлар Хитой-Марказий Осиё биринчи саммити ўтказилгандан сўнг кўплаб Хитой ишбилармонлик тадбирларида иштирок этди.

Ёрлиқ