" Енгилас биродарлик-2023" машғулотлари Қирғизистонда ўтказилади
КХШТ Бирлашган штаб раиси ташкилий масалаларни ўрганиш ва " Енгилмас биродарлик -2023" қўшма машғулотлари ўтказиладиган жойларни аниқлаш мақсадида Қирғизистонга келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, шу муносабат билан КХШТ Бирлашган штаби раҳбари Анатолий Сидоров ҳам "Эделвейс"полигонига бориб машкур ташкилот аъзоларини ташкил этиш ва қўшинлар билан таъминаш ўқув пунктларини тартибга солиш ва амалиётда бажарилиши лозим бўлган масалалар рўйхати билан ҳам танишди.
Шунингдек КХШТ Бирлашган штаби раиси Қирғизистонга хизмат сафари доирасида бу мамлакат мудофаа вазири Бахтибек Бекболатов билан учрашиб Бирлашган қўмондонлик пунктларининг жойлашуви ва гуруҳлар ўқув машғулотларининг асосий тактик қисмларини амалга машқ қиладиган ҳудудларни текширишга алоҳида эътибор қаратади.
Бу ўқув машғулотларини 9-13 октябрь кунлари Қирғизистон ҳудудида КХШТ ташкилоти қўшма тезкор-стартегик машғулотларининг якуний босқичида ўтказилади.
Аввалроқ бу машқлар яъни " Енгилмас биродарлик -2023" машғулотлари Арманистонда ўтказилши режалаштирилганди бироқ, Ереван уни ўтказмасликка расман қарор қилди.