Душанбеда Рустам Имомали ва Марат Хуснуллиннинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 01 Oct 2023 16:35:51 GMT )
октябр 01, 2023 21:35 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Рустам Имомали ва Марат Хуснуллиннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Душанбеда Рустам Имомали ва Марат Хуснуллиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Тожикистон республикаси Миллий Ассамблеясининг амалдаги раиси ва Душанбе шаҳар мери ва Россия бош вазири ўринбосраи учрашувида Душанбе ҳукумати Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари билан тижорат, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин ва Тожикистон Миллий Ассамблеяси спикери ва Душанбе шаҳри мери Рустам Имомали Душанбедаги учрашувида  Россия ва Тожикистон ўртасидаги парламент алоқалари ҳамда икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг муҳимм ролига тўхталиб иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, айниқса рақамли иқтисодиёт, инвестицияларни жалб қилиш, инновациялар ва янги технологиялар, саноат ва қишлоқ хўжалиги масаласини муҳокма қилдилар.

Россия ва Тожикистон расмийлари БМТ, МДҲ, ШҲТ ва КХШТ ташкилотлари доирсида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш халқаро ва минтақавий алоқаларни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътбибор қаратдилар.

Эслатиб ўтамиз Россия Тожикистоннинг асосий иқтисодий ҳамкори ва энг йирик хорижий инвесторларидан бири ҳисобланади.