Толибон ва Покистон ТИВ вазирлари кескинлик ва келишмовчиликлар соясида мулоқот қилдилар
(last modified Thu, 05 Oct 2023 13:59:35 GMT )
октябр 05, 2023 18:59 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Покистон ТИВ вазирлари кескинлик ва келишмовчиликлар соясида мулоқот қилдилар
    Толибон ва Покистон ТИВ вазирлари кескинлик ва келишмовчиликлар соясида мулоқот қилдилар

Покистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Мутаққий билан учрашувида Исломобод ҳукуматининг бу давлат билан ҳар томонлама муносабтлар ва ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини билдирди.

Бугун Покистон  ва Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбарлари  икки мамлакат чегараларидаги хавфсизлик омиллари билан боғлиқ келишмовчиликлар соясида ва Кобул ҳукуматининг Исломободнинг ноқонуний афғон қочқинларини Покистондан депортация қилиш қарорига кескин муносбатлари икки қўшни давлат ўртасидаги алоқалариги жиддий таъсир кўрсатаётган бир пайтда Хитойда  учрашдидар.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг Покистон ҳукумати ОАВларига таяниб хабар қилишича,  бугун Толибон муваққат ҳукумат ва Покистон ТИВ раҳбарлари  Хитой ҳукумати Тибет автоном районида Пекин ҳукумати мезбонлик қилган уччинчи Ҳимолой ҳамкорлик форуми доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.

Олдинроқ Покистон ТИВ жамоатчилик билан алоқалар бўлинмаси бу учрашув хусусидаги баёнотида  учрашувда минтақавий тинчлик ва барқарорлик олдида турган муаммоларни биргаликдаги стратегиялар орқали муштарак руҳ билан ҳал қилиш таъкидланди деб маълум қилди.

Афғонистон ва Покистон олий мартабали дипломатларнинг учрашуви икки давлат бир-бирини террорзим ва умумий чегаралардаги хавфсизлик феномени сабаб етарлича иш қилмаётанликда айблашда давом этаётган бир апйтда бўлиб ўтди.