Жаҳон банкининг Марказий Осиёда яшил энергиядан фойдаланиши харажатлари бўйича ҳисоботи
Жаҳон банки янги ҳисоботида Марказий Осиё мамлакатларида яшил энергияга асосланган иссиқлиқ таъминоти модернизация қилиш ва ўзгартириш харажатлар тахминан 263 миллиард долларга баҳолади.
Жаҳон банки Марказий Осиё республикаларида иситиш тизимларини модернизация қилиш ва барқарор энергия манбаларига қуёш ва геотермал энергияга ўтиш харажатлари ҳақида янги ҳисоботини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жаҳон банки шунингдек энг катта сармоя киритиш 104 миллиард доллар билан Қозоғистон, 110 миллиард 800 миллион доллар билан Ўзбекистон, 21 миллиард 300 миллион доллар билан Туркманистон, 15 миллиард 200 миллион доллар билан Қирғизистон ва 12 миллиард 500 миллион доллар билан Тожикистонга тўғри келишини маълум қилди.
Ушбу халқаро банк шунингдек барқарор энергия манбаларига ўтиш углерод чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларининг муҳим қисми эканлигини қўшимча қилди.