Эрон иқтисоди барча санкцияларга қарамай 5 фоизга ўсди
Эрон иқтисодиёти санкцияларга қарамай, кетма-кет тўртинчи йил ўсиб бормоқда ва Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботида Эрон 6 фоиздан ортиқ иқтисодий ўсишни қайд этган.
Порс тудей сайтинининг хабар қилишича, Жаҳон банки ҳисоботига биноан, сўнгги 3 йил ичида минтақадаги геосиёсий кескинликлар билан бир пайтда, Эрон 5 фоиздан ортиқ иқтисодий ўсишни қайд этди ва бу даврда ишсизликнинг қисқариш даражаси 7 фоизга етди.
Мазкур ҳисоботда ҳижрий-шамсий 1402 йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши нефт ва хизматлар соҳаларининг ўсиши билан 5 фоизга етди. Мазкур даврда ялпи ички маҳсулотнинг 8,6 фоизини ташкил этган нефт секторининг улуши йилига 16,3 фоизга ўсди. Эроннинг нонефт секторининг йиллик ўсиши ички талаб ва айрим қўшниларга экспорт сабабли 3,5 фоизни ташкил этди.
Жаҳон банки ҳисоботининг давомида эса Эроннинг иқтисоди ўсиши ҳам бандлик статистикини яхшиланишига олиб келди. Ҳижрий -шамсий 1402 / 2022 йил 21 мартидан 2023 йил 21 мартигача/ йилида бандлик даражаси корона пандемиясидан олдин қайд этилган даражадан 3,3 фоизга ошди ва ишсизлик даражаси ҳам мисли кўрилмаган кўрсаткични қайд этди. Сўнгги 4 йил ичида Эроннинг саноат ва хизмат кўрсатиши соҳаларида бандликнинг энг юқори ўсиш суръати 6,3 ва 4 фоизни ташкил қилди.
Эрон Ислом республикаси ялпи ички маҳсулотлари ҳижрий-шамсий 1403-1405 / 2024 йил 21 мартидан 2026 йил 21 мартигача/ оралиғида ўртача 2,8 фоизга етишни прогноз қилганди бироқ глобал талабнинг камайиши, санкциялар, энергия етишмаслиги, ликвидик чекловлари, капитал тўпланишнинг камайиши ва геосиёсий кескинликлар ўсиш истиқорллларига таъсир қилган.