Россия террорчиларнинг Марказий Осиёда ҳокимиятни қўлга киритиш нияти ҳақида огоҳлантирди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Марказий Осиё мамлакатларида террорчилар кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бартников Бишкекда (Қирғизистон) бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) хавфсизлик институтларининг йиғилишида шундай деди:Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон бошқа давлатларга қараганда кўпроқ хавф остида; Халқаро террористик ташкилотлар бу давлатларга кириб боришга ҳаракат қилмоқда.
Бартников Ал-Қоида ва "Хуросон вилояти" (ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими) ўз назорати остидаги гуруҳларни тайёрлаш ва моддий-техник таъминлаш борасидаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.
Бу россиялик мулозимга кўра, бугунги кунда Афғонистоннинг 20 дан ортиқ вилоятида фаолият юритаётган “Ал-Қоида” жангарилари сони 1500 дан ортиқ бўлиб, унинг маркази Покистон, Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги транспорт йўлаги ҳисобланган “Нуристон” ҳудудидир.
Бартников, шунингдек, Афғонистоннинг шимолий ва марказий чегара минтақасида фаол бўлган “Хуросон вилояти” аъзолари сонини 6500 киши деб эълон қилди.
Бу хавфсизлик ходими огоҳлантирди:Яқин келажакда бу халқаро террор ташкилоти Афғонистондан ташқарида ҳам террорчилик хуружларини амалга ошириш имкониятига эришиши мумкин.
Бартников таъкидлади:Бу ҳаракатлар Америка ва Британия разведка хизматлари иштирокида амалга оширилмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Қўшма Штатлар ва унинг ғарбий иттифоқчилари МДҲга аъзо давлатлар ўртасида бўлинишни келтириб чиқариш учун Марказий Осиёда ҳарбий иштирок этишни мақсад қилган деб ҳисоблади.