октябр 23, 2023 18:06 Asia/Tashkent
  • Бишкекда Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлди
    Бишкекда Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлди

Қирғизистон халқи бу давлатнинг пойтахти Бишкекда Фаластин ва мазлум Ғазо халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги “Максим Горкий” номли истироҳат боғида “Урушни тўхтатинг”, “Терроризмни тўхтатинг”, “Фаластинни озод қилинг”, “Юрагимда Фаластин” каби плакатларни кўтарган қирғизистонлик намойишчилар Фаластинликлар ғояларини қўллаб-қувватлашди.

Ушбу хабарга кўра, ушбу йиғилишда Қирғизистон халқи Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун махсус ҳисоб очишни таклиф қилган.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами жўнатиш таклифи билан чиққан, шунингдек, бир кунлик маошларини Фаластин халқига ёрдам бериш учун депозитга ўтказишган.

Охирги статистик маьлумотларга таяниб, Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди:сионистик режим ҳужумларидан кейин фаластинлик шаҳидлар сони 5087 нафарга, ярадорлар сони эса 15273 нафарга етди.

Ёрлиқ