Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
октябр 25, 2023 19:57 Asia/Tashkent
Ўзбекистон бош вазири Бишкекда ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ мажлисларида иштирок этади
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга борди.
Ариповни Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропртида мамлакат Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобаев кутиб олди.
Ўзбекистон бош вазири Бишкекда 26 куни бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг йиғилишларида иштирок этади.
У ерда тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Ёрлиқ