Бишкекда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг саммити бошланди
Бугун эрталабдан бошлаб, Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди.
Делегациялар раҳбарларини кутиб олиш ва суратга тушиш маросимлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам Конгресс-холлга етиб келди.
Дастурда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашув бўлгани айтилган. Шундан сўнг дастурга кўра икки соат давом этадиган учрашув бошланди. Шунингдек, ҳужжатларни имзолаш ва матбуотга баёнот бериш режалаштирилган.
Йиғилишда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон вице-президенти, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.