октябр 28, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президентининг Туркия сафарида 13 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
    Туркманистон президентининг Туркия сафарида 13 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди

Туркия ва Туркманистон ўртасида Анқарада бўлиб ўтган музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари иштирокида турли соҳаларда айниқса иқтисодий, соҳада 13 ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳмммедов  Туркияга қилган икки кунлик  /25-26 октябрь/ ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашиб музокара қилди.

Анқарада ўтказилган  музокаралар доирасида Каспий денгизи орқали Туркманистондан Туркияга газ ва электр энергиясини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди ва транзит соҳасида яқин ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

Шу муносабат билан томонлар мавжуд транспорт йўллакларида айниқса Каспий ва Қора денгиз йўлаклари самарадорлигини ошириш мақсадида янги филиални ташкил этиш ҳар икки томон манфаатларига жавоб беришни тасдиқлади.

Туркманистон президенти Туркия президенти билан дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган музокаралар масаласини айтиб ушбу музокаралар чоғида минтақавий ва халқаро сиёсатнинг  муҳим мавзулари хусусан хавфсизлик ва барқарорликни  таъминлаш, халқаро муносабатлар сифатини ошириш каби масала муҳокама қилинди, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш муҳимлигига урғу берилди деб қўшимча қилди.

Сардор Бердимуҳаммдов туркиялик ҳамкасби билан музокаралардан кейин ўткаилган матбуот анжуманида ҳам ушбу музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожланиришга хизмат қилади деб айтди.

Ёрлиқ