Туркманистоннинг Халқаро Атом энергияси агентлиги ядро хавфсизлиги бўйича конвенсияларига қўшилди
(last modified Thu, 16 Nov 2023 14:09:54 GMT )
ноябр 16, 2023 19:09 Asia/Tashkent
  • Туркманистоннинг Халқаро Атом энергияси агентлиги ядро хавфсизлиги бўйича конвенсияларига қўшилди
    Туркманистоннинг Халқаро Атом энергияси агентлиги ядро хавфсизлиги бўйича конвенсияларига қўшилди

Туркманистон республикаси МАГАТЭ-Халқаро атом энергияси агентлиги ядро хавфсизлиги бўйича конвенсияларига аъзо бўлди.

Эрон телерадиокомпанингясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилшича, Туркманистон республикасининг  Австриядаги элчихонаси бугун -пайшанба Халқаро атом энергияси бўйича агентлик бош директорига мамлакатнинг ядровий хавфсизлик бўйича конвенсияларига қўшилиши билан боғлиқ ҳужжатлар тақдим этилганини хабар қилди.

Туркманистон вакиллари  ўтказиган маросимда Ашхобод ҳукуматининг Халқаро атом энергияси бўйича агентликнинг иккита атом конвенсиясига расман қўшилиши ҳақидаги асосий ҳужжатларни агентлик бош директори Рафаэл Гроссига топширди.

Шу тариқа Туркманистон бундан кейин ядровий авариялар тўғрисида ўз вақтида  хабардор  қилиш тўғрисидаги конвенсия ва Халқаро ядровий энергетика агентлигинг ядровий авария ёки радиологик  фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенсияларнинг аъзоси ҳисобланади.

Мазкур маросимда, қатнашганлар Туркманистоннинг ядровий хавфсизлик соҳасидаги мазкур халқаро шартномларага қўшилганини Ашхобод ва Халқаро атом энергияси агентлик ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида атади ва ядро хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тинч атом тараққиёти бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

МАГАТЭ-Халқаро атом энергияси бўйича агентлик бош директори ҳам ушбу ҳужжатлар топширилганидан кейин 30 кундан сўнг кучга киришини маълум қилди.