Тожик-қирғиз чегараларидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласида муҳим ечимларга эришилди
(last modified Sat, 02 Dec 2023 12:02:57 GMT )
декабр 02, 2023 17:02 Asia/Tashkent
  • Тожик-қирғиз чегараларидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласида муҳим ечимларга эришилди
    Тожик-қирғиз чегараларидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласида муҳим ечимларга эришилди

Қирғизистон ва Тожикистон республикалари Миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Тожикистоннинг Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида ўтказган учрашувида икки мамлакат чегарасидаги таранглик ва муаоммоларни бартараф этиш бўйича асосий ечимлар хусусида келишиб олди.

Эрон телерадиокомпаениясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев  Тожикистоннинг Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов билан  учрашиб икки мамлакат чегараларини делимитация  ва бегиллаш масаласини  муҳокама қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси етакичси учрашувидан  кейин давлат чегаралари бўйича ҳар қанча асосий қарорлар қабул қилингани ҳамда икки томон давлатарининг чегаралари ҳақидагит асосий масалани ҳал қилишга олиб келадиган қарор қабул қилинганини маълум қилди.

У шунингдек навбатдаги учрашув Қирғизистонннинг Боткен шаҳрида бўлиб ўтишини таъкидлади.

Учрашувда Тожикистон Миллий  хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов ҳам қуйидагича деди: Ворух-Хожа Ало йўли бўйича асосий қарорлар биринчи навбатда қабул қилинган  ва биз бу асосий мавзуни амалда ҳал этилган деб ҳисоблаймиз.

Ятимов ўз сўзларида Тожикистон ҳудудидаги Қирғизистон томонидан фойдаланиладиган барча объектларга Қирғизистон доимий ва узлуксиз кириш имкони бўлиши ҳақида яна бир келишувга эришилди, аммо бу ерлар Тожикистон назоратида деб изоҳлади.

Тожикистон ва Қирғизистоннинг ушбу қўмитатлари етакчилари шунингдек икки мамлакат ҳукумат делагациялари ишчи гуруҳларини ижобий баҳолаб  томонлар қолган участкаларда тожик-қирғиз чегарасининг лойиҳа чизиғини кесиб ўтишини тавсифлашни якунлаш бўйича ишларини фаоллаштиришни таъкидладилар.