Россиянинг "Рос Атом" компанияси Қозоғистонда икки АЭС қуришни таклиф қилмоқда
Марказий Осиё бўйича "Рос Атом" ташкилоти директори Қозоғистон мамлакатида умумий қуввати 2400 мегаватт бўлган иккита замонавий блокдан иборат АЭС қуришни таклиф қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, "Росатом" нинг Маразий Осиёдаги шуъба корхонаси бош директори Сергей Громов ўз сўзларида санкцияларга қарамай, " Росс Атом" давлат компанияси глобал ядровий энергия лойиҳаларини бошқаришни сақлаб қолди деб айтди. У шунингдек давлат компаниясининг амалий мустақиллиги ва ноёб технолоигялари Қозоғистон республикасида АЭС қуриш бўйича таклифни жуда долзарб ва истиқболли қилади деб изоҳлади.
"Рос Атом"нинг Марказий Осиё бўйича шуъбасининг бош директори " Атом энергетикаси- энергетка мустақиллиги ва технолоигя тараққиётнинг асоси" мавзусидаги йиғилишда АЭС қурилиши ишга туширилгани ортидан Қозоғистоннинг электр энергияси тақчиллигининг 20 фоизини қоплаши мумкинлигши ва блоклар сонини бу мамлакат томони ҳал қилишини баён этди.
"Рос Атом" нинг Маразий Осиёдаги шуъба корхонаси бош директори сўзарининг бошқа қисмида Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси ҳақида ҳам тўхталиб бу шартнома Ўзбекистон томони билан тўлиқ тузилган ва " Росс Атом" ушбу лойиҳани амалга оширишга тайёр деб қўшимча қилди.